Пишиқчилик

Фойдали ва улкан маҳсулот
Шу кунларда полиз экинларидан қовоқ ҳам пишиб етилди. Сўнгги йилларда фермерлар дала четларига ҳам қовоқ экиб мўл ҳосил етиштирмоқда.
Қовоқнинг турган-битгани фойда, шифо бахш этишда беназирдир. Қовоқ таркиби темир моддасига бойлиги билан маҳсулотлар ичида тенгсиздир.
унда В, С, Е, Д, РР витаминлар гуруҳи, камёб Т витамини ҳам унда мавжуд. У организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Энг улкан маҳсулот ҳам қовоқ ҳисобланади. Мисол учун Италиялик фермерлар 2021 йилда Тоскандаги қовоқ фестивалида оғирлиги 1226 килограмм келадиган дунёдаги энг йирик сабзавотни тақдим этишган.
Ўзбекистонда ҳам 2022 йилда Сурхондарё вилоятида шахсий томорқа эгалари 45 килограммлик қовоқ етиштирган.
Юртимизда қовоқнинг асосан “Испанская – 73”, “Қашқар –1644”, “Палов кади–268” навлари экилади.
Бизнинг каналимизга обуна булинг