Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пишиқчилик

Пишиқчилик
Ўрикнинг ўзбек олимлари яратган машҳур навларини биласизми? Шу кунларда серқуёш диёримиздаги боғларда ўриклар ғарқ пишди. Янги узилган ўриклар фақатгина мазаси билан эмас, балки саломатлик учун фойдаси билан ҳам қадрлидир. Ўрик мевасида А, К, Э, Б гуруҳи витаминлари, калий, темир, магний каби моддалар мўл. Юрак-қон томир фаолиятини яхшилаш, қонни тозалаш, иммунитетни ошириш, овқат ҳазм қилишни енгиллаштириш каби фойдали хусусиятларга эга. Қуритилган ўриклар эса камқонликка қарши яхши восита ҳисобланади. Бугунги кунда юртимизда ўрик етиштириш, янги навлар яратиш ва уларни саноат асосида кўпайтириш йўлида катта илмий изланишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари бу борада салмоқли ютуқларга эришган. Ушбу институтда ўрикнинг 40 дан ортиқ навлари яратилган. Жумладан, Арзами, Арзами поздний, Ахрори, Бадам бирлик, Бодоми, Гулистон, Гулюнчи лючак, Джаупазак, Зарафшанский поздний, Исфарак, Қандак, Кеч пишар, Кур Садйк, Махтоби Самарқандский, Медовий, Мирсанджали, Новвот, Навруз, Супхони, Хурмоий, Юбилейний Навои, Шалах, Авиценна, Белая, Исфарак бадамийский, Кулон бобои, Кулон кандак, Мулла Садйк, Сазагони, Вймпел (ст), Хурмоий карминовий, Хурмоий раний, Хурмони, Земная, Бобо Ражабий, Қизил қантаки каби навлар институт ва унинг илмий-тажриба стансияларида яратилган. Бу навлар ўзининг эрта пишиши, юқори ҳосилдорлиги, чиройли кўриниши, ёқимли таъми ва экспортбоплиги билан ажралиб туради. Шунингдек, улар иссиқ иқлимга яхши мослаша олади, парваришлашда сермаҳсуллиги билан деҳқонлар эътиборини қозонган. Айни вақтда ушбу навлардан иборат боғлар юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилган. Ўрик етиштириш нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.