Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ПластикФрееЕнвиронмент

ПластикФрееЕнвиронмент
#репост #улашинг Чиқиндини далага эмас, "сават"га! Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан дала атрофидаги йўллар бўйига "баскетбол" услубидаги чиқинди қутилари ўрнатилмоқда. Мақсадимиз оддий: йўлларимиз ва далаларимизни тоза сақлаш, чиқиндини ўз жойига ташлашни одатга айлантириш! Сафарда пластик шиша ва бошқа чиқиндиларни машинада сақлаб туринг. Хавфсиз жойда тўхтагач, маҳоратингизни синаб кўринг: нишон дала эмас, чиқинди қутиси бўлсин! Саватга тушмаса, ерда қолдирманг. Ҳаракатланаётган автомобилдан чиқинди отманг. Йўлда хавфсизлик биринчи ўринда! Ҳурматли фермерлар ва маҳаллий ҳокимликлар! Бундай қутиларни йўловчилар хавфсиз фойдалана оладиган жойларга ўрнатиш ва мунтазам бўшатиб туришни биргаликда ташкил этайлик. Далаларимиз чиқинди учун эмас, ризқ-рўз етиштириш учун! Фарзандларимизга тоза муҳит қолдирайлик. Чиқиндини далага эмас, «сават»га! Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан дала атрофидаги йўллар бўйига «баскетбол» услубидаги чиқинди қутилари ўрнатилмоқда. Мақсадимиз оддий: йўлларимиз ва далаларимизни тоза сақлаш, чиқиндини ўз жойига ташлашни одатга айлантириш! Сафарда пластик шиша ва бошқа чиқиндиларни машинада сақлаб туринг. Хавфсиз жойда тўхтагач, маҳоратингизни синаб кўринг: нишон дала эмас, чиқинди қутиси бўлсин! Саватга тушмаса, ерда қолдирманг. Ҳаракатланаётган автомобилдан чиқинди отманг. Йўлда хавфсизлик биринчи ўринда! Ҳурматли фермерлар ва маҳаллий ҳокимликлар! Бундай қутиларни йўловчилар хавфсиз фойдалана оладиган жойларга ўрнатиш ва мунтазам бўшатиб туришни биргаликда ташкил этайлик. Далаларимиз чиқинди учун эмас, ризқ-рўз етиштириш учун! Фарзандларимизга тоза муҳит қолдирайлик. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.