Покистоннинг Файзалобод қишлоқ хўжалиги университети (Университй оф Агрикултуре, Фаисалабад — УАФ) ва Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ўртасида академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.
Файзалобод қишлоқ хўжалиги университети Покистонда қишлоқ хўжалиги ва инсон фанлари соҳасида таълим, илмий тадқиқот ҳамда илмий-амалий фаолият олиб борувчи етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет ҚС, Тимес Ҳигҳер Эдукатион, УИ Греен Метрик Wорлд Университиес ва Wебометрикс каби нуфузли халқаро рейтинг тизимларида юқори ўринларни эгаллаб, кенг халқаро эътирофга сазовор бўлган.
Имзоланган келишув доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида юзага келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида илмий муассасалар қошида “Халқаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги маркази”ни ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, томонлар дала экинлари бўйича генетик материаллар (гермплазма) алмашинуви, буғдой селексияси йўналишида тажриба, билим ва генотиплар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, гибрид буғдой селексияси ҳамда тезкор селексия (спеед бреединг) технологиялари бўйича қўшма салоҳиятни ошириш масалаларида келишиб олдилар.
Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув Файзалобод қишлоқ хўжалиги университети ректори, профессор Зулфиқор Али ҳамда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори профессор Диёр Жўраев томонидан имзоланди. Имзолаш маросимида УАФ Ташқи алоқалар бўлими директори доктор Муҳаммад Теҳсин Азҳар ҳам иштирок этди.
Мазкур халқаро ҳамкорлик икки мамлакатда илмий тадқиқотлар салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

