Пойтахтимизда АФАКИ халқаро семинари бошланди!

Бугун Осиё озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик ташаббуси (АФАКИ) доирасидаги РАТЕС ва Вег-Бреединг+ лойиҳалари бўйича халқаро баҳолаш семинари ўз ишини бошлади.
Тадбирда Корея, Ветнам, Таиланд, Индонезия, Непал, Шри-Ланка, Бангладеш ва бошқа мамлакатлардан илмий делегациялар иштирок этмоқда.
Дастлаб иштирокчилар таништирилди.
Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов халқаро конференсия иштирокчиларини табриклаб, семинар ишига муваффақият тилади.
АФАКИ дастури раҳбари Соо-Юн Парк хоним ўз нутқида Ўзбекистон билан илмий ҳамкорлик йўналишида амалга оширилаётган ишлар юқори самаралар бераётганини таъкидлади.
Айни дақиқаларда эса Қишлоқ хўжалиги вазирининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуриддин Қошназаров конференсия иштирокчиларини табриклаб, ушбу тадбирнинг аҳамияти, унда сабзавотчилик соҳасида дунёнинг етакчи олимлари қатнашаётгани ва уларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги муносиб ҳиссаси ҳақида сўз юритмоқда.
Конференсия тафсилотларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе