Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ПОЙТАХТИМИЗДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИДА ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРНИ САҚЛАШ МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ БЎЛМОҚДА

ПОЙТАХТИМИЗДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИДА ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРНИ САҚЛАШ МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ БЎЛМОҚДА
Пойтахтимиздаги "Радиссон" меҳмонхонасида халқаро "ИКАРДА" ташкилоти томонидан "Глобал иқлим ўзгариши даврида генетик ресурсларни сақлаш" бўйича конференсия ташкил этилди. Унда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ўз маърузаси билан иштирок этмоқда. - Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари 12-ноябр куни Баку шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференсияси (КОП 29)да нутқ сўзлади. Президентимиз ўз нутқида яқин орада Ўзбекистонда кўп томонлама етакчи тузилмалар иштирокида ўсимликларнинг иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ишга тушишини маълум қилди. Бу Генбанк минтақадаги йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликларнинг қадимий маҳаллий навларини жамлаш, сақлаш ва янгилаб боришга хизмат қилади. Биз бу борадаги ишларни бошлаб юбордик. Шуни яна алоҳида таъкидлаб ўцам бўлади, Президентимиз ташаббуси билан денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун юртимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инновацион агросаноат хабини ташкил этилади- деди Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов. Шунингдек, мазкур конференсияда Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалардан олимлар ҳам иштирок этмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.