Пресс тур Ўқув-илмий тажриба хўжалигида давом этмоқда!

“Медиа саводхонлиги ва ахборот мустақиллиги – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусидаги пресс-тур доирасида иштирокчилар Тошкент давлат аграр университетининг илмий тажриба хўжалиги ҳудудига бòлиб туришибди.
Бу ерда журналистлар ва меҳмонлар университетда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишлари билан бевосита танишишди. Жумладан, замонавий технологиялар асосида жиҳозланган “Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва қуритиш лабораторияси”да бўлишиб, тайёр маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, олимларимиз томонидан етиштирилаётган мева навлари, хусусан, янги “Фужи” олмалари, олхўри плантациялари ҳамда “Дўстлик боғи” иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Бир сўз билан айтганда, ОАВ вакиллари университетдаги амалий жараёнларни нафақат кўз билан кўриб, балки бевосита ҳис қилиб, татиб кўриш имкониятига эга бўлишди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм