Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Президент Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари давом этмоқда

Президент Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари давом этмоқда
Айни дақиқаларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган АКИС маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-205-сон Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ибўлиб ўтмоқда. Семинарда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва вилоят агрохизматлар маркази мутасаддилари ҳамда Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Чиноз тумани фермерлари иштирок этяпти. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Суннатилло Рашидов ва Республика “Агробанк” мутасаддилари ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ва соҳада юзага келаётган янгича муносабатларни фермерларга баён қиляпти. Семинарда фаол иштирок этаётган фермерлар фармон юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олмоқда. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.