Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобил йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобил йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти 3 карра ошгани, 2030-йилга қадар унинг ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинганини таъкидлади. Бугун Ўзбекистон ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга 4 минг километр транзит йўл ўтган. Айни пайтда халқаро йўлларнинг 30 фоизи тўлиқ қувватда, яна 25 фоизи ортиқча юклама билан ишламоқда. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланади. Шунингдек, Покистон портлари орқали Ҳинд океани ва қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти очилади. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон йилига қўшимча 15-20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса, 400-600 миллион доллар даромад олинади, логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади, камида 50 мингта барқарор иш ўрни яратилади. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.