Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар (биринчи қисм):

Буюк истиқлолимизнинг илдизлари уч минг йилдан зиёд бўлган давлатчилик анъаналаримиз ва қадимий сивилизациямиз тарихига бориб тақалади;
Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимизни, муқаддас динимизни, она тилимизни, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди;
Бугунги эркин ҳаёт учун жонини фидо қилган улуғ аждодларимиз, жадидлар хотирасига таъзим бажо келтирамиз;
Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёд этамиз;
Ислоҳотларни бошлаган биринчи кунларданоқ халқнинг қалбига қулоқ солдик, аҳолининг дардига дармон бўлишни мақсад қилдик;
"Пахта қуллиги", "мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати", "конвертация чеклови", "прописка" каби одамларни йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга барҳам бердик;
Ҳар бир инсон эркин ва фаровон яшайдиган жамиятни барпо этиш учун кейинги 10 йилда тинимсиз изландик, қаттиқ меҳнат қилдик. Ўзбекистонни дунёга кенг очдик;
2030-йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказишни режа қилган эдик. Бу вазифани шу йилнинг ўзида ортиғи билан амалга оширамиз ва даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кирамиз;
Бугунги кунда камбағаллик даражасини 2017-йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга тушуришга эришдик. 10 миллион нафар инсоннинг турмуш сифати яхшиланди;
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларининг ярмидан кўпини қизлар ва аёллар ташкил этади. Билимли қизлар — билимли оила, билимли авлод, маърифатли жамият деганидир;
Таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновацияларни ҳам тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили деб биламиз;
Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур.
Факебоок|Инстаграм|Х