Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови ғолиблари тақдирланди

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови ғолиблари тақдирланди
Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш депортаменти томонидан ташкил этилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонлари ижросини таъминлаш, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35- йиллигига бағишлаб ўтказилди. Бу йилги танловнинг давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд (туман ва шаҳар ҳокимликлари); давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим: (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари) йўналишида ташкил этилди. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим йўналишида фахрли 3-ўринга лойиқ кўрилди. Мазкур ютуқ билан Миллий марказ жамоасини муборакбод этамиз! Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.