Қадрли юртдошлар, ҳурматли олимлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг фидойилари!

Сизларни мамлакатимиз тарихида алоҳида ўрин тутадиган қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан чин қалбимдан табриклайман.
Асосий Қонунимиз — давлатимиз мустақил тараққиёти, жамиятимиз барқарорлиги ва фуқаролар фаровонлигининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворидир. Унда инсон қадри, меҳнат қилиш эркинлиги, мулк дахлсизлиги ҳамда фермер ва деҳқонлар манфаатларини ҳимоя қилиш каби тамойиллар ўз ифодасини топгани аграр соҳанинг ҳам изчил ривожланишига хизмат қилмоқда.
Бугун қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларга таянилган янги ёндашувлар амалга оширилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурсларни тежаш, юқори унумдор навлар ва замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ишларимизда Конституциямиз белгилаб берган имконият ва кафолатлар муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу қутлуғ байрамда меҳнаткаш деҳқонларимиз, фидойи фермерларимиз, изланувчан олимларимиз ва аграр соҳада хизмат қилаётган барча ҳамкасбларимга самимий миннатдорлик билдираман. Юртимиз тараққиёти йўлидаги фаолиятингиз даромадли, изланиш ва ташаббусларингиз самарали бўлсин.
Барчамизга тинчлик, тотувлик, мустаҳкам соғлиқ ва янги ташаббуслар учун куч-ғайрат тилайман. Конституция куни муборак бўлсин!
Шодмон Намозов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм