Институт олимлари иштирокчиларга янги навлар, уруғлик ғалла майдонларидаги апробация жараёнлари ва ғўза майдонларидаги илғор агротехник тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришмоқда.
Амалий кўргазмалар орқали ер унумдорлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни кўпайтиришнинг замонавий усуллари намойиш этилмоқда.
Бу семинар қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни жорий этиш ва фермерлар билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилади.



