Қашқадарё: илмий ёндашув асосида иш ташкил этиш асосий масала бўлмоғи даркор

Соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ташриф аввалида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилда амалга оширилган ишлар, эришилган кўрсаткичлар ҳамда 2025-йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда вазирлик масъуллари, вилоятнинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиқлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари, соҳага алоқадор шахслар иштирок этди.
Йиғилиш аввалида, давлатимиз раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бинобарин, бугун дунёда бўлаётган глобал ўзгаришлар, илм-фан ва техника тараққиёти илдам одимлаётган бир пайтда маҳсулот етиштирувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўзаро муносабатларда ҳар томонлама мақбуллик билан ёндашиш лозимлиги, илмий тадқиқот институтларини барча маҳаллаларга бириктириш кераклиги, бунда вилоятдан бир туман танлаб олиниб, хонадонбай ишлаш тамойилини жорий этиш тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлиги айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025-йилдаги вазифалари бўйича стратегия ҳамда ҳар бир туманнинг драйвер йўналишларини ишлаб чиқиш кераклиги айтилди. Бунда ҳар бир қишлоқ хўжалиги ходими туманлар драйверлари ишлаб чиқиш кераклигини, яъни тизимли иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Умуман олганда бугун бўлим бошлиқлари, ҳар бир қишлоқ хўжалиги масъуллари драйвер яратишни бугундан бошлаш керак. Бунда ҳар бир ходим, ишга масъулият билан ёндашиш зарурлиги айтилди.
Шунингдек, келгусида ғалла ҳосилдорлигини 100 сентнергача ошириш ва бунда зарур агротехник тадбирларнинг ўрни муҳим экани, кўчат сони, унувчанлигига ҳам эътибор бериш ҳосилдорликни оширишнинг муҳим жиҳатлари экани таъкидланди.
Вилоятда маҳсулотларни қайтда ишлаш масаласи ҳам асосий масалалардан бири экани таъкидланиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, илм-фан ва техника тараққиёти илдам одимлаётган бир пайтда маҳсулот етиштирувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўзаро муносабатларда ҳар томонлама мақбуллик нуқтаи назаридан ёндашиш лозимлигини таъкидланди.
Йиғилиш якунида, масъулларга ҳар бир туманни ўрганиш кераклиги ҳамда туманлар омбор китобларини шакллантириш борасидаги ишларни жадаллик билан бажариш ва тизимли иш ташкил этиш юзасидан “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасида топшириқлари берилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм