Қашқадарё: ислоҳотлар натижаси ва янги имкониятлар

Хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада кечаётган ислоҳотларнинг бевосита жойлардаги ижросини кўздан кечириш мақсадида айни пайтда навбатдаги ташриф билан Қашқадарёда бўлиб турибди.
Жойларда аграр соҳадаги ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, уларнинг ечимларини ишлаб чиқишни мақсад қилган вазирнинг навбатдаги ташриф локацияси Қарши шаҳрида жойлашган Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти бўлди.
Айтиш керак, 2021-йилда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида ташкил этилган. Институтда 3 нафар профессор, 3 нафар фан доктори ҳамда 16 нафар фалсафа фанлари доктори фаолият юритиб келмоқда. Мазкур муассасада узоқ йиллик илмий изланишлар натижасида буғдойнинг 33 та, арпанинг 4 та, нўхатнинг 2 та янги навлари яратилган.
Вазир институтнинг очиқ майдон ва иссиқхоналардаги тажриба далаларида амалга оширилаётган тадқиқотлар билан танишар экан, Қашқадарё қишлоқ хўжалиги ўзига хос мактаб яратилганлиги, бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион билим ва амалиётнинг биргаликда олиб борилиши учун институт ёш илмий ходимлари малакасини хорижда ошириш, ўз навбатида, маънан эскирган, авваллари яратилган техникаларни замон талабига жавоб берадиган, рақобатбардош техникалар билан ўзгартириш, бунда барча ишланма ва ёш олимларнинг изланишларига кенг ўрин берилишини таъкидлади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм