Қашқадарё: ислоҳотлар натижаси ва янги имкониятлар

Айни пайтда, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Жойларда аграр соҳадаги ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, уларнинг ечимларини ишлаб чиқишни мақсад қилган вазирнинг илк ташрифи, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё илмий тажриба стансияси ҳудуди (Қарши тумани)да жойлашган “Ҳосилдор Замин” замонавий кўчатчилик таълим мажмуаси бўлди.
Ушбу мажмуа 4 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимига эга бўлган очиқ ва 1 гектар майдонда ўқув хоналари жойлашган ёпиқ кўчатхоналар, “ин-витро” усулидаги иссиқхона ва ўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда бугунги кунда йўқолиб бораётган 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш, иқлимга мослаштириш ҳамда юзлаб ёшларга замонавий кўчатчилик сир-асрорларини ўргатиш имконияти яратилган.
Вазир ўз навбатида мазкур иссиқхона имкониятлари билан танишар экан, бугунги кунда аграр соҳа тараққиёти бу каби замонавий мажмуаларда етиштирилган маҳсулотларга чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлар экан, бугун бошқарувни тўғри йўлга қўйиш, ишни ўлда-жўлда эмас, балки аниқ ва тизимли ташкил этиш, энг асосийси, ишда унум бўлиши учун қоғозбозликни йиғиштириб, амалий ишларга ўтиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Мақсад эса битта: Қашқадарё ёшлари учун ўқув маркази форматида экологик тоза агрокўчатхона ташкил этиш ва бу орқали темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарида бўлганларни бандлигини таъминлаш ҳам уларни даромадини ошириш.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм