Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қашқадарёда лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Қашқадарёда лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 9–10 феврал кунлари Қашқадарё вилояти Қамаши туманида лалми майдонларда нўхат етиштиришда замонавий агротехнологияларни қўллашга бағишланган ўқув дала семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа олимлари ва мутахассислар ҳамда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи, Кўкдала, Деҳқонобод ва Қамаши туманларидан фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди. ℹСеминар давомида олимлар ва халқаро экспертлар томонидан қурғоқчил ҳудудларда нўхат етиштириш бўйича хорижий тажриба, ер тайёрлаш, экиш муддатлари, парваришлаш ва касалликларга қарши кураш усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, “но-тилл” технологиясининг анъанавий экиш усулига нисбатан афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Таъкидланишича, ушбу усул қўлланган айрим лалми майдонларда қурғоқчил йилларда ҳам ғалла ва нўхатдан 12–15 сентнергача ҳосил олинган. Анъанавий усулда экилган майдонларда эса ҳосилдорлик анча паст бўлгани қайд этилди. Семинарда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан қурғоқчиликка чидамли нўхат навлари ҳамда интенсив агротехнологиялар бўйича амалий тавсиялар берилди. Тадбир якунида фермерлар томонидан мазкур технологияга қизиқиш ортгани қайд этилиб, уни амалиётга кенг жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.