Қашқадарёда Республика кўргазмали семинари бошланди!

Қарши туманида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти дала майдонида ўтаётган ушбу семинарда илм ва амалиёт бирлашмоқда.
Институт олимлари иштирокчиларга янги навлар, уруғлик ғалла майдонларидаги апробация жараёнлари ва ғўза майдонларидаги илғор агротехник тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришмоқда.
Амалий кўргазмалар орқали ер унумдорлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни кўпайтиришнинг замонавий усуллари намойиш этилмоқда.
Бу семинар қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни жорий этиш ва фермерлар билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилади.
Янгиликлар ва жонли таассуротлар учун бизни кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе