Қашқадарёда Республика кўргазмали семинари давом этмоқда!

Қарши туманидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти дала майдонида ўтаётган семинарни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очди. У ғалла апробациясининг аҳамиятини таъкидлаб, сифатли уруғлик дон мўл ҳосилнинг пойдевори эканини қайд этди:
“Апробация жараёнлари уруғчиликда сифат ва самарадорликни таъминлайди. Бу келажакда юқори ҳосил олишнинг асосидир”, — деди Иброҳим Абдураҳмонов.
Тадбирда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, “Ўзагроинспексия” раҳбари Аброл Ваҳобов, етакчи олимлар, мутахассислар ва фермерлар иштирок этмоқда.
Семинар нафақат билим алмашинуви, балки инновацион тажрибаларни жорий этиш майдони ҳамдир.
Янги маълумотлар ва энг қизиқарли лаҳзалар учун биз билан кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе