Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қашқадарёдаги яна бир илмий муассаса - Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг илмий-тажриба стансияси фаолияти билан ҳам танишдик.

Қашқадарёдаги яна бир илмий муассаса - Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг илмий-тажриба стансияси фаолияти билан ҳам танишдик.
Илмий жамоа билан учрашувда лабораторияларнинг ҳолати, даргоҳдаги илмий муҳит, олиб борилаётган тадқиқотлар, натижалар хусусида мулоқот қилдик. Илмий-тажриба стансиянинг молиявий аҳволи, лабораториялар ҳолати, асбоб-ускуналар, бино фасади ва ободончилик ҳолатини қониқарли деб баҳолаш қийин. Мавжуд муаммоларни ечиш, стансияни ҳақиқий илм муассасага айлантириш борасида ҳурматли вазир Иброҳим Абдураҳмонов бир нечта топшириқлари берди. Шунингдек, муассаса ёш тадқиқотчилари билан ҳам суҳбатлашиш имкони бўлди. Бу борада илмий-тажриба раҳбарияти олдига кадрлар сиёсати, моддий манфаатдорлик, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш масаласини илгари сурдик. Шуҳрат Отажонов |Расмий канали

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.