Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Қирғизистонда иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги бўйича минтақавий тренинг ўтказилмоқда

Қирғизистонда иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги бўйича минтақавий тренинг ўтказилмоқда

Шу кунларда Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида “Регионал Траининг Wоркшоп фор Мастер Траинерс он Климате Смарт Агрикултуре” мавзусида минтақавий тренинг бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти ўртасидаги “Смалл Фармерс ас Агрикултурал Инноваторс фор Ресилиент Агрифоод Экосйстемс” лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Тренингда Ўзбекистон делегацияси таркибида институт директорининг ўринбосари Б. Иброҳимов, лаборатория мудирлари Ш. Арипова ва С. Лапасов, Самарқанд тажриба стансияси директори А. Исмоилов, ҳамда Андижон тажриба стансияси директор ўринбосари М. Камилов фаол иштирок этмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади — иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги бўйича таянч-тренерларни тайёрлаш, кичик фермер хўжаликларининг инновацион салоҳиятини кучайтириш, ҳамда агроекотизимларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Тренинг доирасида иштирокчилар замонавий агротехнологиялар, экологик барқарорлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиялари бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлмоқдалар.

Ушбу ташаббус орқали Ўзбекистонда ва бутун Марказий Осиё минтақасида иқлим барқарорлигига мос инновацион қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этиш кўзда тутилган.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.