Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қирол Сежонг институти билан ҳамкорлик

Қирол Сежонг институти билан ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Корея Республикасининг Қирол Сежонг институти Наманган филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун корейс тили ва Корея маданияти бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Шунингдек, томонлар таълим дастурларини амалга ошириш, тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларида биргаликда фаолият олиб боради.

Мазкур ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг хорижий тил кўникмаларини ошириш, Корея тажрибасини ўрганиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий ва таълимий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.