Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ аёллари: аграр соҳада илм ва инновациялар сари

Қишлоқ аёллари: аграр соҳада илм ва инновациялар сари
Айни пайтда пойтахтимиздаги Ҳятт Регенкй Ташкент меҳмонхонасида 15-октабр — Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган “Фермер аёллар: илм, инновация ва агроозиқ-овқат тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирда аграр соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг илм-фан ва инновациялардаги иштироки, фермер аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, замонавий технологияларни қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Форумни Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов табрик сўзи билан очиб берди. Вазир ўз нутқида бугунги кунда аграр соҳада хотин-қизларнинг фаоллиги тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Аёллар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан бир қаторда, илм-фан, инновация, таълим, тадбиркорлик ва бошқарув йўналишларида ҳам самарали фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Айниқса, аграр соҳани модернизация қилиш, агроозиқ-овқат тизимларини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда илмий-тадқиқот муассасаларининг ўрни тобора ортиб бораётгани таъкидланди. Бу жараёнда хотин-қиз олималарнинг илмий салоҳияти, амалий ишланмалари ва инновацион ёндашувларини қишлоқ хўжалиги амалиёти билан уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, 2026-йилнинг халқаро миқёсда фермер аёллар меҳнати ва салоҳиятини янада кенг тарғиб этиш учун муҳим имконият яратаётгани қайд этилди. Бу эса қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг соҳани ривожлантиришдаги ҳиссасини янада кенг намоён этишга хизмат қилмоқда. Форум доирасида илм-фан ва инновацияларни агроозиқ-овқат тизими трансформациясига йўналтириш, замонавий технологияларни қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий этиш, иқлим ўзгаришларига мослашув, озиқ-овқат хавфсизлиги, фермер аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш билан интеграциялаш масалалари юзасидан фикр алмашилмоқда. Тадбирда, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларида фаолият юритаётган олималарнинг илмий ишланмалари, тажрибаси ва инновацион ёндашувлари намойиш этилмоқда. Бу орқали олималар ва фермер аёллар ўртасида мулоқот ҳамда тажриба алмашинувини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.