Қишлоқ ҳаёти” газетасининг навбатдаги 2026 йил 6 август кунги 32 (9404)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Ушбу газетанинг 1 ва 2 саҳифаларида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), катта илмий ходим, Пахтачилик кенгаши Тошкент вилояти ишчи гуруҳи аъзоси Назимхон ҚАЛАНДАРОВ нинг "ТОЗА ДАЛА - СОҒЛОМ ТУПРОҚ ВА МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ" сарлавҳали мақола нашр этилди.
Мазкур мақолада экологик тоза даланинг тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик учун аҳамияти, пластик чиқиндиларнинг тупроққа салбий таъсири ҳамда уларни ўз вақтида йиғиш ва тўғри утилизация қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Веб сайт: Соил.уз
Телеграм: ТАТИ Соил