Қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан асраш бўйича тавсиялар

Хабарингиз бор, айни кунларда об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб, совуқ тушиши ҳақида Гидрометеорология мутахассислари томонидан огоҳлантиришлар берилди.
Совуқнинг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги илмий тадқиқот институтлари олимлари томонидан тўқсонбости усулидаги пиёз ва бошқа экинларни совуқдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, деҳқон ва фермерларга етказилди.
Шунингдек, тажрибали деҳқон ва фермерлар кўп йиллик амалиётларига асосланган ҳолда экинларни совуқдан сақлаш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Бу жараёнда экинларнинг совуққа чидамлилигига қараб уларни тўғри парваришлаш катта аҳамиятга эга.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм