Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олдида қандай мақсадлар турибди?

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олдида қандай мақсадлар турибди?
Қишлоқ хўжалиги соҳасини илмий-инновацион ривожлантириш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш мақсадида 2030-йилгача қуйидаги устувор вазифалар белгиланди: Қишлоқ хўжалигига оид патентланган янги илмий ишланмалар ва технологиялар сонини 3 бараварга ошириш. Халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар сонини 2 бараварга кўпайтириш. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловларга тақдим этиладиган лойиҳалар сонини 2 бараварга ошириш. Агромаслаҳатлар ва илғор хорижий агротехнологиялар трансфери хизматларидан фойдаланувчи субектлар қамровини 4 бараварга кенгайтириш. Халқаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар сонини 3 бараварга ошириш. Мазкур устувор вазифалар аграр илм-фан салоҳиятини юксалтириш, инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ва рақобатбардош ривожланишини таъминлашга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.