Қишлоқ хўжалиги соҳасини илмий-инновацион ривожлантириш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш мақсадида 2030-йилгача қуйидаги устувор вазифалар белгиланди:
Қишлоқ хўжалигига оид патентланган янги илмий ишланмалар ва технологиялар сонини 3 бараварга ошириш.
Халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар сонини 2 бараварга кўпайтириш.
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловларга тақдим этиладиган лойиҳалар сонини 2 бараварга ошириш.
Агромаслаҳатлар ва илғор хорижий агротехнологиялар трансфери хизматларидан фойдаланувчи субектлар қамровини 4 бараварга кенгайтириш.
Халқаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар сонини 3 бараварга ошириш.
Мазкур устувор вазифалар аграр илм-фан салоҳиятини юксалтириш, инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ва рақобатбардош ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

