Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида илмий унвонлар ҳамда академик ва мухбир аъзоларни сайлаш тартиби билан танишинг

Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида илмий унвонлар ҳамда академик ва мухбир аъзоларни сайлаш тартиби билан танишинг
Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида илмий унвонлар бериш, академик ва мухбир аъзоларни сайлаш ҳамда уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби жорий этилади. Илмий унвонлар қандай берилади? "Ёш академик" унвони илмий соҳада самарали фаолият юритаётган, иқтидорли ва лидерлик салоҳиятига эга, 40 ёшгача бўлган фан докторлари (ДСк) орасидан танлов асосида қишлоқ хўжалиги вазири томонидан берилади. "Академия профессори" унвони профессор илмий унвонига эга олимлар ҳамда "Ёш академик" унвони соҳиблари орасидан танлов асосида қишлоқ хўжалиги вазири томонидан берилади. Академик ва мухбир аъзолар қандай сайланади? Академиянинг мухбир аъзоси этиб илмий-амалий ишланмалари орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фан докторлари, профессорлар ҳамда Академия профессорлари Академия умумий йиғилишида танлов асосида сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик) этиб халқаро миқёсда эътироф этилган илмий ишларга эга, ўз илмий мактабини яратган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган олимлар ва Академиянинг мухбир аъзолари Академия умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Академиянинг хорижий аъзолари жаҳон илм-фанида юқори натижаларга эришган, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролар орасидан Академия умумий йиғилишида сайланади ҳамда (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. 2026-йил учун квоталар. 2026-йилда Академияга сайлов ўтказиш учун: 3 нафар ҳақиқий аъзо (академик); 5 нафар мухбир аъзо учун бўш ўрин (квота) ажратилади. Ҳақиқий ва мухбир аъзоликка номзодлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги улкан илмий ютуқлари, яратилган ишланмалари, ишлаб чиқаришда кенг жорий этилган инновацион технологиялари, юқори иқтисодий ва ижтимоий самара берган лойиҳалари ҳамда уларни "спин-офф" каби замонавий механизмлар орқали оммалаштириш тажрибаси асосида танлаб олинади. Номзодларни танлаш танлов асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда кўпи билан ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Шунингдек, Академияда "Академиянинг фахрий профессори" унвони ҳам жорий этилади. Академия аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби: Академиянинг ҳақиқий аъзолари (академиклар)га Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари (академиклар) учун белгиланган миқдорда гонорар тўланади. Академиянинг мухбир аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,81 баравари миқдорида гонорар белгиланади. Собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзолари тегишлилигига кўра Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзолари мақомини сақлаб қолади. Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзоларига Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари учун белгиланган тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда саломатлигини санаторий ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби татбиқ этилади. Академиянинг ҳақиқий ва мухбир аъзоларига тўланадиган гонорар ҳамда соғломлаштириш харажатлари 2026-йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган республика буджети маблағлари ҳисобидан, 2027-йилдан бошлаб эса Давлат буджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.