Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ваколатлари

Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси:
қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли илмий дастурларни белгилайди ва мувофиқлаштиради ҳамда агросаноат мажмуасини илмий жиҳатдан ривожлантирувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади;
қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари соҳасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишишдан аввал мажбурий тартибда илмий экспертизадан ўтказади;
Академияга Қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 5 йил муддатга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади. Раис уч нафар ўринбосарга эга бўлади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг!
Уларда Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолияти, унинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, шунингдек, аграр илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар билан танишиб борасиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе