Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
Жорий йил қишлоқ хўжалиги соҳаси учун туб ислоҳотлар, амалий натижалар ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим босқич бўлди. Йил давомида соҳани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, илм-фан ва инновацияларни амалиётга жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш жараёнлари жадаллашиб, бошқарув ва ҳисобдорлик тизимлари янада шаффоф бўлди. Йил якунлари шуни кўрсатмоқдаки, амалга оширилаётган ишлар мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қишлоқ аҳолиси фаровонлигини яхшилашга хизмат қилди. Келгусида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилади. "Тўйга тўёна" деганларидек, қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳам, айнан, ўз касб байрамларини юқоридаги натижалар билан нишонламоқдалар. Байрам яна бир бор барчамизга муборак бўлсин! Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.