Қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона хизмат қилган ходимлар тақдирланди

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимизда энг йирик соҳа саналади. Унда меҳнат қилаётган кўп минг сонли ходимларнинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва юртдошларимиз дастурхонига файз улашишдир.
Эътироф этиш керак, улар ўз олдиларига қўйган вазифани аъло даражада уддаламоқдалар. Негаки, серқуёш юртимизда етиштирилаётган сархил маҳсулотлар ўзимиздан ортиб, четга ҳам экспорт қилинмоқда, ўзбек маҳсулотларига бўлган талаб жаҳон бозорида йил сайин ортяпти.
Бунда албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг муносиб ҳиссаси бор. Қишлоқ хўжалигида билм ва инновациялар миллий маркази молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи ўринбосари Джумабаева Набира Исаховна ҳам соҳа ривожига узоқ йиллардан буён садоқат билан ҳисса қўшиб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан вазирлик тизимидаги ташкилотларда молия-иқтисод соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар қатори Набира Джумабаевага ҳам ташаккурнома эълон қилинди.
Тақдирлаш маросимида унинг касбий фаолиятидаги юқори малакаси, садоқати ва ўз вазифасига бўлган масъулияти юқори даражада эътироф этилди.
Миллий марказ раҳбарияти ва жамоаси Джумабаева Набира Исаховнага янги муваффақиятлар ва келгусидаги иш фаолиятида яна-да улкан ютуқлар тилайди!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе