Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон – Корея ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон – Корея ҳамкорлиги кенгаймоқда
Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА маркази директори Оҳ Сунг Жонг ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Жаноб Оҳ Сунг Жонг аграр соҳани ривожалантиришда яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани, ташкилий масалаларда тезкорлик билан кўрсатилаётган кўмак учун Миллий раҳбариятига ўз ташаккурини билдирди. Жорий йилдан Ўзбекистонда шоличиликни янги технологиялар асосида ривожлантириш учун 3 миллион 700 минг долларлик беш йилга мўлжалланган грант лойиҳаларини амалга ошириш бошланишини маълум қилди. Чорвачиликни илмий асосда ривожлантириш борасида эса ҳамкорликни кенгайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Мулоқот якунида Ш. Отажонов илмий муассасаларида етарли илмий салоҳият ва имконият мавжудлигини, ҳамкорлик ижобий самара беришини таъкидлаб, беғараз ҳамкорлик учун ташаккур билдирди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.