Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Стоп коррупсия

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупсия ҳолатлари ҳақида жамоатчиликка етказиш бўйича мурожаат

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупсия ҳолатлари ҳақида жамоатчиликка етказиш бўйича мурожаат

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Халилов Сафарали Акбаралиевичнинг Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупсия ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини соҳа ходимларига ва жамоатчиликка етказиш бўйича мурожаати.

Ассалому алайкум ҳурматли жамоатчилик (фуқаролар) ва Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда коррупсиянинг олдини олишга, унга қарши курашишга, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсия омилларига чек қўйишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Буни сўнгги йилларда коррупсияга қарши курашиш соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Вазирлик тизимида ҳам коррупсияга қарши курашиш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу иллатнинг олдини олиш ва профилактика қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Барчага маълум, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилда қабул қилинган “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-417-сон ҳамда 2024 йилда қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон қонунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг барча тизим ташкилотларига (кўргазмали тақдимот материаллари, буклет, флаер ва видеодарсликлар орқали) етказилди.

Шу билан бирга бўлим томонидан коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупсиянинг олдини олишга доир тарғибот тадбирлари, вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилиб борилмоқда.

Мен, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча ходимларни коррупсияга қарши муросасиз муносабатда бўлишга, хар қандай коррупсион ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига жиддий тўсқинлик қилишларига, ўз ҳамкасблари ва жамоадошларини хар қандай кўринишдаги коррупсион қилмишлар ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйишидан қайтаришга, коррупсион ҳолатларга ва манфаатлар тўқнашувига шоҳид бўлган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳамда ўз раҳбарига ёки юқори турувчи ташкилот масъул ходимларига хабар беришга, коррупсияга мутлақо тоқацизлик тамойилига таянган ҳолда коррупсия билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этмасликка, бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилмасликка, пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқейингиздан ноқонуний фойдаланмасликка чақираман.

Коррупсия иллатига қарши курашда нафақат соҳа вакиллари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир. Биз коррупсиянинг оқибатлари билан курашишдан унинг олдини олишга ишлашимиз лозим.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракацизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупсия ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, вазирликнинг қуйида келтирилган алоқа каналлари орқали ўз мурожаатларингизни қолдиришингизни тавсия этаман.

1. лшонч телефони: 1243. 

2. Телеграм бот: @узагроантикорруптионбот 

3. Расмий веб саҳифа: гов.уз/агро/ 

4. Электрон почта манзили: инфо@агро.уз

5. Масъул ходимлар: 95-018-22-42, 94-369-29-58.

Йўлланган мурожаатларингиз ва хабарларингиз қонунчиликка асосан кўриб чиқилади, коррупсион ҳолатлар тасдиқланган тақдирда кескин чоралар кўрилади.

Эътиборингиз учун катта рахмат!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.