Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган стратегик мақсадлар самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар, барча соҳалар қатори аграр ва сув хўжалиги тармоқларидаги ислоҳотлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар, бу борада илмий ёндашувни кенгайтириш муҳим стратегия сифатида қаралиши лозимлиги ҳақида фикр юритилди.

