Қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда институт директори Р. Худайкулиев, “Экинлар ҳосилини йиғиштириш машиналари” лабораторияси бошлиғи Ш. Равшанов ҳамда “Инновацион ишланмаларни жорий этиш ва маркетинг” бўлими бошлиғи И. Тулановлар Чирчиқ шаҳрида жойлашган “ТТЗ” МЧЖ га ташриф буюрди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе