Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вакилларидан иборат делегация Жанубий Кореяда

Қишлоқ хўжалиги вакилларидан иборат делегация Жанубий Кореяда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ходимлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат бир гуруҳ олимлар Жанубий Кореянинг халқаро "ДИКА" ташкилоти томонидан Чоннам провинсиясида ташкил этилган халқаро тренингда иштирок этмоқда. Семинарларнинг дастлабки кунида делегация раҳбари, Миллий марказ директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида эришилаётган натижалар, истиқболли режалар ва узоқ йилга мўлжалланган стратегиялар ҳақида тақдимот қилди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илм-фан соҳасига берилган имкониятлар билан Халқаро "ДИКА" ташкилоти вакилларини таништирди. Якунда эсталик учун суратга тушилиб, мезбонларга миллий атребутларимиз акс этган совғаларини топширишди. Миллий марказ ва Жанубий Кореянинг "ДИКА" ташкилоти ҳамкорликда Ўзбекистонда бир нечта лойиҳалар амалга оширмоқда. Масалан, Миллий марказ ҳузурида "Ақлли иссиқхона" ва "Мева сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази" ташкил этилиб, бу ерда иссиқхона хўжаликларини ташкил этган ёки ташкил этишни мақсад қилган мутахассисларининг малакаси оширилади. Келгусида ресурс тежамкор, замонавий иссиқхоналар бошқаруви йўлга қўйилишига пойдевор бўлади. Мазкур лойиҳалар доирасида ўзбекистонлик олимлар Корея тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонга татбиқ этиш борасида келгусида фермер ва иссиқхона эгаларига ўз билимларини ўргатади. Айни кунларда делегация аъзолари Жанубий Кореяда "Ўзбекистонда юқори технологияли иссиқхона ва омборхоналарни ишлатиш ва бошқариш учун қишлоқ хўжалиги таълим марказини барпо қилиш" бўйича маҳорат дарсларида қатнашмоқдалар. Тренинг 25-ноябрга қадар давом этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.