Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Фронтиерс ин Плант Скиенке” журналида “Ўсимликларда РНК интерференсияси (РНАи) — вирусларга қарши (антивирус) фаоллигидан иқлимга чидамли…

экинлар учун кўп белгили генетик муҳандисликкача” номли янги илмий мақоласи эълон қилинди.
Мақолада ўсимликларда РНК интерференсияси (РНАи) жараёнининг замонавий қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, хусусан, унинг вирусларга қарши (антивирус) фаоллигидан тортиб, иқлимга чидамли экинлар учун кўп белгили генетик муҳандислик имкониятларигача бўлган йўналишлари таҳлил қилинган.
Тадқиқотда РНА интерференсия технологияси ўсимликларнинг стресс омилларига чидамлилигини ошириш, ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда келажак авлод қишлоқ хўжалиги экинларини яратишда муҳим илмий йўналишлардан бири экани қайд этилган.
Мазкур илмий иш ўсимлик биотехнологияси, геномика ва замонавий селексия йўналишларида олиб борилаётган тадқиқотлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм