Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазири Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти билан учрашди

Қишлоқ хўжалиги вазири Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти билан учрашди
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тобора ривожланиб бораётгани, барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани билан аҳамиятли. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Пекин шаҳрида жойлашган Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига ташрифи ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Ташриф давомида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президенти WУ Конгминг ва академиянинг нуфузли олимлари билан учрашди. Унда, Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан илм-фанни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида мутахассисларни тайёрлаш, илмий-инновацион лабораторияларни ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув сўнггида, Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида Иброҳим Абдураҳмоновга фахрий профессор унвони берилганини тасдиқловчи сертификат ҳам топширилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.