ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ 31-ЯНГЛИН ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Хитой Халқ Республикаси Шензи провенсияси Янглин шаҳрида 24-28 октабр кунлари 31-Халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ва халқаро доирада панел учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда. Шуҳрат Отажонов бугун нуфузли анжуманда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги сиёсати, Хитой билан халқаро ҳамкорликларнинг амалий натижалари хусусида нутқ сўзлади.
Хусусан, жорий йил мамлакатимизда Хитой пахта нави тажриба сифатида экилди. Бунда айнан янги агротехнология қўшқатор усул, 76 схема, плёнка остида экилган хорижий чигитлар гектарига 60-70 сентнергача ҳосил берди. Бу натижа фермерларимизни қувонтиргани таъкидланди. Эндиликда Боғдорчилик ва мева-сабзавотчилик соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон мева-сабзавотларини Хитойга экспорт қилиш ҳажмини ортириш борасида ўз таклифларини билдирди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин. Янглин ярмаркасида дунёнинг 70дан ортиқ мамкалатларидан делегациялар қатнашмоқда. Ушбу нуфузли анжуман ва кўргазмада Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе