Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси 32-Хитой Янлин халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркасида иштирок этди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси 32-Хитой Янлин халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркасида иштирок этди

Хитой Халқ Республикасининг Шенси провинсияси Янлин шаҳрида жорий йилнинг 24 –26 - октабр кунлари 32-Хитой Янлин қишлоқ хўжалиги юқори технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида замонавий қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш, аграр технологиялар алмашинуви ва ўқитишга бағишланди.

Тадбирда ШҲТга аъзо ва кузатувчи 26 та давлатдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 100 га яқин расмий вакиллар иштирок этиб, замонавий қишлоқ хўжалигини илмий-инновацион ривожлантириш, трансчегаравий электрон савдо, озиқ-овқат хавфсизлиги ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Давра суҳбатида ШҲТ давлатлари ўртасида илмий-техникавий ва тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтириш, замонавий селексия, агроинновациялар, ақлли қишлоқ хўжалиги ва аграр соҳани рақамлаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда Хитойнинг Янлин юқори технологиялар халқаро маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов нутқ сўзлади.

Тадбир якунида “2026–2028 йилларга мўлжалланган ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича алмашинув ва кадрлар тайёрлаш кўргазмали базасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси” қабул қилинди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги аграр инновациялар ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.