Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Ветнам Қишлоқ хўжалик фанлари академиясига ташриф буюрди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Ветнам Қишлоқ хўжалик фанлари академиясига ташриф буюрди
Шу кунларда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги делегация Ветнамда бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад, икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат. Делегациямиз аъзоларини Ветнам Қишлоқ хўжалик фанлари академияси висе-президенти Пҳам Ван Тоан илиқ кутиб олди. Аграр соҳада илғор тажрибаларни бўлишиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар ўтказиш, ҳар икки томондаги экин турларининг гермаплазмасини алмашиш, Ўзбекистон учун ноаъанавий бўлган Ветнамда етиштириладиган сабзавот экин турларини Ўзбекистонда синовини ўтказиш, шоличиликни ривожлантиришда тажриба алмашиш масалалари музокаралар марказидан ўрин олди. Учрашув якунида келишув меморандуми имзоланди. Сафар режасига кўра куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Ветнам қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.