Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этди

Бугун юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари ҳам бир ёқадан бош чиқариб, фаол қатнашдилар.
Хусусан, марказий аппарат ходимлари ўз хизмат хоналари ва вазирлик ҳудудида тартиб-интизомни таъминлаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Ҳар бир ходим ўзига бириктирилган жойни тозалаш, кўркамлаштириш орқали ҳашар руҳини амалда намоён этди.
Мазкур ташаббус нафақат ишчи муҳитни янада қулайлаштирди, балки жамоада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоасининг умумхалқ тадбирларида фаол иштироки – юртимизни обод қилиш, инсонлар турмуш шароитини яхшилаш ва “Яшил макон” умумхалқ ҳаракатига муносиб ҳисса қўшиш йўлидаги фидойилигидан далолат беради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм