Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ МУРОЖААТИ!

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ МУРОЖААТИ!
Ҳурматли фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластерлар ва агротармоқ мутасаддилари! Бугунги кунда юртимиз далаларида замонавий агротехнологияларни қўллаш орқали пахта ҳосилини аввалги йилларга нисбатан янада мўл ва сифатли етиштириш, баракали хирмон яратиш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бироқ ҳосилнинг етилиш даврига келиб, айрим ҳудудларда ҳали тўлиқ пишиб етилмаган, вазн йиғиш жараёнидаги пахтани териб олиш ишлари бошланаётганини ижтимоий тармоқларда кузатмоқдамиз. Айрим далаларда ғўзапоя ҳали тўлиқ қуримаган, ўсимликда яшил барглар ва кўсаклар мавжуд бўлишига қарамай, пахта теримига киришилмоқда. Бу каби далалар ҳали теримга тўлиқ тайёр эмас! Чунки пахта майдонларида дефолиация ва дессикация тадбирларини белгиланган агротехник талаблар асосида тўлиқ ва сифатли амалга ошириш ниҳоятда муҳимдир. Муҳим эслатма! Ғўзада пахта очилган, барг ва кўсаклар мавжуд бўлиши мумкин. Аммо ғўзапоя ҳали тўлиқ қуримаган бўлса, бундай даладаги ҳосил тўлиқ пишиб етилган ҳисобланмайди. Ғўзанинг етилиш жараёнини тўлиқ якунлаш, мавжуд кўсаклардаги пахтанинг вазн йиғиши ва сифатининг ошиши учун дессикация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш зарур. Барча агротехник тадбирлар тўғри ва кетма-кетликда амалга оширилган далаларда юқори ҳосилдорликка эришиш, айрим майдонлардан гектарига 100 сентнергача ҳосил олиш имконияти мавжуд. Шошқалоқлик билан теримни эрта бошлаш эса ҳали олиниши мумкин бўлган қўшимча ҳосил ва даромаддан маҳрум бўлишга олиб келади. УНУТМАНГ! Дессикация — пахта ҳосилини етиштиришдаги энг муҳим агротехник н жараёнлардан биридир! Аммо айрим ҳолларда фермерлар дефолиация ва дессикациядан сўнг пахтанинг вазни ошади, деган нотўғри тушунча билан далаларни суғормоқда. Бу мутлақо нотўғри қарашдир! Суғориш натижасида ғўза ўсимлиги мавжуд кўсакларни озиқлантириш ва ҳосилнинг етилишини якунлаш ўрнига яна янги барглар чиқаришга куч ва озиқа сарфлайди. Натижада ўсимликдаги мавжуд озиқа моддалари кўсак ва чанокларга эмас, янги баргларнинг ривожланишига йўналтирилади. Бу эса ҳосилнинг етилишини кечиктириб, унинг вазни ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. ОГОҲ БЎЛИНГ! Дефолиация ва дессикация қилинган пахта майдонларини суғориш қатъиян маън қилинади! Шу сабабли барча фермер хўжаликлари, кластерлар, ҳудудий раҳбарлар ва агротармоқ мутасаддиларидан: • пахта майдонларида дефолиация ва дессикация тадбирларини сифатли ташкил этиш; • ғўза тўлиқ етилиб, агротехник жараёнлар якунланмасдан туриб теримни бошламаслик; • дессикациядан сўнг далаларни асоссиз суғормаслик; • ҳар бир майдондаги ҳосилнинг етилиш ҳолатини қатъий назорат қилиш сўралади. Яна бир бор эслатамиз! Йил давомида қилинган машаққатли меҳнатнинг муносиб натижасини кўриш учун ҳосилни йиғиб олишда шошилмаслик, барча агротехник талабларга тўлиқ риоя қилиш лозим. Тўлиқ етилмаган ҳосилни теришга шошилманг! Белгиланган агротехник тадбирларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш орқали қўшимча ҳосил олиш, айрим майдонларда гектарига 20 сентнергача қўшимча пахта етиштириш имкониятидан унумли фойдаланинг. Бу нафақат сизнинг даромадингизни оширади, балки ҳосилдорлиги паст майдонлардаги йўқотишларни қоплаш ва мамлакатимизда баракали пахта хирмонини яратишга хизмат қилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги барча масъулларни пахта ҳосилини йиғиб олиш жараёнига масъулият билан ёндашишга ва ҳар бир даладаги мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдаланишга чақиради! Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.