Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Элита уруғчилик хўжаликларида уруғликлардан юқори сифатли ҳосил етиштириш, уларни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш” ўқув дастури тасдиқланган бўлиб,…

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ўзининг ҳудудий бошқармалари, элита уруғчилик хўжаликлари агрономлари ва техник лаборантларини малакасини ошириш бўйича жорий йилнинг 17-апрел куни амалий ўқув семинарларга “старт” берди. Мазкур семинар иштирокчилари бугун Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Ин-витро лабораториясида етиштирилаётган картошка, узум, малина, гилос ва бошқа ўсимликларнинг фойдали тарафлари билан танишди. Шуниндек Миллий марказ бош илмий котиби Норқул Саъдуллаевич Хушмотов марказ тизимида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе