Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Италиянинг Туша университети (Тускиа Университй) ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан Италиянинг Туша университети (Тускиа Университй)да магистратура…

босқичида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус стипендия дастури асосида ўқишни хоҳловчилар учун грант танловини эълон қилади.
Танлов уч босқичда бўлиб:
- биринчи босқичда талабгор мазкур ҳавола орқали ариза тўлдиради *(талабгорлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаси битирувчилари ёки битирувчи босқич талабаллари бўлиши зарур).
- иккинчи босқичда низом талабларига жавоб берган талабалар (таълим йўналишига қараб) бир таълим дастури декани томонидан суҳбат қилинади ва суҳбат натижасига кўра университетга қабул қилинади.
- учинчи босқичда университетга қабул қилинган номзодлар вазирлик стипендияси учун қуйидаги ҳужжатларни топширади:
а) амалдаги хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи *(агар талабгор сўнгги босқич талабаси бўлса, бакалавр даражасини 2025-йил 31-июлга қадар олиши тўғрисида инглиз тилида маълумотнома);
д) Давлат имтиҳони натижалари кўрсатилган диплом иловаси (ёки маълумотнома – Рейтинг дафтар таржимаси) ва баҳолаш тизими ҳақида маълумотнома;
э) Б2 даражадаги инглиз тили сертификати (ИЕЛЦ, КАЕ, ТОЕФЛ, Питман, ЭСД, Пеарсон) ёки тўлиқ инглиз тилида ўқитиладиган бакалавр дастурида қатнашганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ф) инглиз тилида ёзилган маълумотнома (КВ);
г) Қизиқишлари ҳақида (Мотивация хати) иншо;
ҳ) Ўқишга қабул қилинганлик хати (аккептанке леттер – иккинчи босқичдан мувафаққиятли ўтган номзодларга берилади).
Қўшимча саволлар учун ҳ.суярова@агро.уз эмаил га мурожаат қилишингиз мумкин.
Аризалар 2025-йилинг 16-июнигача қабул қилинади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм