Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида дрон хизматларини кўрсатувчи алоҳида марказ ишга туширилгани бу соҳада мутахассис тайёрлаш ва дронларга сервис хизматини кўрсатиш имконини берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида дрон хизматларини кўрсатувчи алоҳида марказ ишга туширилгани бу соҳада мутахассис тайёрлаш ва дронларга сервис хизматини кўрсатиш имконини берди.
Шу йилнинг ўзида 100 дан ортиқ дрон ёрдамида ер майдонлари ва экинлар мониторинги, илғор агротехник тадбирлар амалга оширилди. Кейинги йил Хитойдан яна 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келинади. Ҳар бир вилоятда камида 2 тадан дрон мобил комплекси орқали агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Аграр соҳада дронлар учун белгиланган учиш оғирлиги ҳозирги 100 килодан 250 килогача оширилади. “Ўз фаолиятига рақамли технология ва сунъий интеллектни олиб кириб, кам харажат билан юқори ҳосилдорликка эришаётган фермер ва кластерларимиз сони ҳам кўпайиб бораётгани мени хурсанд қилади”, – деди давлатимиз раҳбари. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.