Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг статистик бюллетени ишлаб чиқилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "2024-йилда тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар" статистик бюллетени ишлаб чиқилди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 3-августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-47-96-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 14-августдаги 218-сон буйруғи билан электрон идоравий статистика ҳисоботи жорий этиш вазифаси юклатилган эди.
Унга кўра, соҳада маълумотлар алмашинувини яхшилаш ҳамда тармоқ статистикаси шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирликнинг тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалар ва вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларидан 11 турдаги электрон идоравий статистика ҳисоботлари қабул қилинди.
Электрон идоравий статистик ҳисоботини тақдим этувчиларга қулайлик яратиш учун вазирликнинг "Агроби" ахборот тизимида таркибий модул сифатида идоравий статистика ҳисоботларнинг электрон шакллари жойлаштирилди ҳамда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳисоботни юбориш имконияти яратилди. (https://agrobi.agro.uz/statistic)
2024-йил якуни бўйича идоравий ҳисоботлар белгиланган тартиб бўйича йиғиб олинди. Ҳисобот тақдим этиш қамрови 96,3 фоизни ташкил этди. Тақдим этилган идоравий ҳисобот маълумотлари қайта ишланиб, жамланган ҳолда "2024-йилда тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар" статистик бюллетени ишлаб чиқилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм