Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўсимликлар генетик ресурсларини асраш ва улардан самарали фойдаланиш йўлида самарали фаолият олиб бориб келаётган, илмий изланишлари ва фидокорона меҳнати билан ажралиб турган бир гуруҳ илмий ходимлар ва соҳа фидойилари эътироф этилди.
Институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Умиджон Бахадиров тадбирни очиб берди. Шунингдек, Касаба уюшмаси раиси ва лаборатория раҳбарлари ўзининг эзгу тилакларини билдиришди.
Тақдирланувчиларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг меҳнати жамоа олдида муносиб қадрлангани алоҳида таъкидланди.
Мазкур тадбир ходимларни янги илмий ютуқлар сари руҳлантириш, жамоада ҳамжиҳатлик ва масъулиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.






