Тадбир аввалида институт директори Фаҳриддин Қирғизбоев сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан табриклаб, уларнинг меҳнати, фидойилиги ва институт ривожига қўшаётган ҳиссасини юксак баҳоладилар.
Шундан сўнг қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилган, институт фаолиятига муносиб ҳисса қўшган, ўзига юклатилган вазифаларни масъулият билан, сифатли ва виждонан бажариб келаётган ходимларнинг фидокорона меҳнати эътироф этилиб, уларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.







