Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт раҳбарияти, илмий ходимлар, мутахассислар ҳамда тармоқда фаолият юритаётган меҳнат фидоийлари иштирок этди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот ишларининг амалиётга жорий этилиши ва агротехник янгиликларни жорий этишда институт жамоасининг хизматларини эътироф этиб, барча соҳа ходимларини касбий байрам билан қутлади.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган устоз олим, техника фанлари доктори, профессор Абдусалим Тўхтақўзиевни институт жамоаси самимий табриклаб, у кишининг илмий мактаб яратишдаги улкан хизматлари ва соҳа тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида эътироф этди. Устозга сиҳат-саломатлик, ижодий муваффақиятлар ва келгуси илмий фаолиятларида янада катта зафарлар тиланди.
Тадбир сўнгида қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини таъминлашда илм-фаннинг роли, янгича ёндошувлар ва инновацион ечимларни жорий этиш бўйича келгуси режалар муҳокама қилиниб, иштирокчиларга самимий миннатдорлик изҳор этилди.








